Шунингдек қаранг
Кўп учрайдиган график фигураларга Учбурчак паттерни тегишли. Бундай шамли комбинацияни барча молия воситалари ва истаган тайм-фреймларда излаш мумкин. Учбурчак трендни давом эттириш модели ҳисобланади. Бу уни пайдо бўлишидан аввал буқа ёки айиқ тренди мавжуд бўлиши кераклигини билдиради. Модел бозорда ноаниқ вазиятлар вақтида шаклланади - яъни айиқларнинг қизиқишлари буқаларники билан тенглаштирилади, ва қайси томонга юриш кераклиги бўйича "бозор қарор қабул қилади".
Учбурчак паттернини қуриш учун камида 4 та нуқтани - шамларнинг максимумлари бўйича тренд чизиғини қуриш учун иккита ва шамларнинг минимумлари бўйича тренд чизиғини қуриш иккита нуқта. Графикда консолидация бўлаётган вақт, нархларнинг тебранишлари камаяди ва натижада бу фигурани аниқлаш имкони бўлади. Қўллаб-қувватлаш ва қаршилик қўрсатиш чизиқлари бирлашган вақт Учбурчак номини олган шамли комбинацияни шаклланишининг якунланиши тўғрисида гапириш мумкин.
Нарх моделни уч турга ажратилади: ўсувчи, пасаювчи ва симметрик учбурчак. Учбурчакнинг ўсувчи модели ўсувчи тренддан сўнг пайдо бўлади ва у юқорига йўналиши керак:
1-расм. Ўсувчи учбурчак паттернининг графикда кўриниши
Бунда, нархларнинг максимумлари бўйича қурилган чизиқ горизонтал йўналишга эга (қаршилик кўрсатиш чизиғини ўзида акс эттиради) ёки бир оз юқори томон йўналтирилган. Шамларнинг минимумлари бўйича қурилган пастки мос равишда юқорига йўналтирилган чизиқ горизонтал чизиқ билан кесиши керак. Қаршилик кўрсатиш чизиғини нарх ёриб ўтишида нарх ўсишда давом этишини кутиш керак - ўсувчи тренд давом этади. Бироқ, нарх пастки чизиқни пасайиш томонга ҳам ёриб ўтиши мумкин. Бунда нархни пасайишини кутиш керак, лекин бу унда учбурчак билан кўпинча анлаштирадиган уч чўққи - трендни бурилиш фигураси бўлади.
Пасаювчи учбурчак пастга йўналган бўлади. Унинг учун қуйидаги томонларнинг йўналиши тавсифли: шамларнинг максимумларидан ўтказилган юқори чизиқ юқоридан пастга қараб нишабга эга, пастки - шамларнинг минимумлари бўйича ўтказилган чизиқ - горизонтал ёки бир оз юқорига қаратилган бўлади.
Нарх пастки чизиқни тепадан пастга ёриб ўтишида пастга трендни давом этишини кутиш керак.
Симметрик учбурчакда иккала тренд чизиқлари бурчак остида келади ва формациянинг марказига йўналган бўлади. Бундай фигурани ёриб ўтилиши одатда аввалги тренд йўналишида содир бўлади. У трендни давом этишини олдиндан айтиш осон бўлган модель ҳисобланади:
2-расм. Симметрик учбурчак паттернинг кўриниши
Учбурчак фигурасини шаклланишида бозорга киришнинг учта кириш варианти мавжуд:
– биринчи вариант: учбурчакнинг тренд чизиғини нарх ёриб ўтганидан сўнг бозорга кириш имконини ёриб ўтиш томонга кўриб чиқиш мумкин. Бунда энг яхшиси ёриб ўтиш вақтида бўлган шамнинг ёпилишини кутиш керак. Бу бозорга кириш учун энг хавфли усул ҳисобланади;
– иккинчиси: ишончлироқ кириш учун фигуранинг ёриб ўтилган чизиғини ретест бўлишини кутиш керак;
– учинчи вариант: нарх чизиқлар орасида минимум ёки максимумни қайта чизиши керак. Энг кам хавфли вариант, бундай киришда фойда кичик бўлишига қарамай, уни олиш учун ишонч каттароқ бўлади.
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Учбурчак паттернинг чизиқларини кесишувига нархнинг яқинлашиши вақтда моделнинг ишончлиги камроқ бўлади. Агар ёриб ўтиш фигура умумий узунлигининг 50-75% ларгача бўлиб ўтса, унда у энг ишончлиги бўлади.
Учбурчакнинг вертикал чизиғи билан бирлашаётган иккита энг йироқлаштирилган нуқталарга тенг масофада Тейк-профит даражаси жойлашади. Фойдани олишнинг иккинчи варианти ҳам мумкин, бунда нарх ёриб ўтган чизиққа параллел ўтказилади. Бу параллел чизиққа нарх тегишида битим фойдани қайд этилиши билан ёпилади.
Стоп-лосс пасаювчи моделнинг максимумида ёки ўсувчи формациянинг минимумида ўрнатилади. Агар нарх симметрик учбурчакда савдо қилинса ёки чизиқлардан бири трендни давом эттириш томон йўналган бўлса энг кам минимум/максимум ортида стоп-лоссни жойлаштириш варианти ҳам мавжуд. Учбурчак фигурасини савдо қилишда эҳтиёт бўлиш керак, чунки уни трендни бурилиш фигураси билан янглиштириш эҳтимоллиги мавжуд. Лекин, уни тўғри аниқлашда ва битимга саводли киришда яхши фойдани кутиш мумкин.