empty
 
 

Форекс бозорида савдо қилиш тажрибаси кам бўлган трейдерлар учун бу паттерн жуда оддий ва бир маъноли бўлиб кўриниши мумкин. Бироқ, мазкур модель жуда оммабоп бўлишига қарамай - кўпгина трейдерлар уни тўғри аниқлай олмайдилар.

"Бош ва елкалар" паттерни айнан қандай шаклланиши, у трейдерга нимани етказмоқчилигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, позицияга кириш ва ундан чиқиш стратегиясини кўриб чиқамиз.

"Бош ва елкалар" паттерни – бу бурилиш модели. Бошқача айтганда, агар биз мазкур моделни учратсак, унда у тўлиқ шаклланганидан сўнг бозорда асосий тренднинг қисман ёки тўлиқ бурилиши содир бўлади. "Бош ва елкалар" график модели 3 та чўққи ёки 3 та чуқурлик асосида шаклланади.

Қуйида бундай паттернларга мисоллар келтирилган:

Моделнинг асосий тавсифи бўлиб графикда кучли ўсувчи тренд чўққисида фигуранинг мавжудлиги ҳисобланади.

"Бош ва елкалар" бурилиш паттерни 3 та чўққи ёки учта чуқурлик асосида шаклланади, бунда ўртадагиси бошқа иккитасида каттароқ бўлади. Ўрта чуққи (бош)нинг ўнг минимуми чап чўққининг минимумига нисбатан бироз юқорироқ жойлашишини таъкидлаймиз. Битимга кириш техникасини кўриб чиқамиз. Қоида тариқасида бўйин чизиғини ёриб ўтиш сотишга аниқ кўрсатма бўлади. Бошқача айтганда - шамни бўйин чизиғидан пастроқда ёпилиши сотиш учун сигнал ҳисобланади.

Тейк-профит бўйича минимал мақсад - ўрта чўққи (бош)дан бўйин чизиғигача бўлган масофа. Сотишга мўлжалланган битимлар учун стоп-лоссни энг камида ўнг чўққи (ўнг елка)дан юқорироққа ўрнатиш керак.

Долзарб паттернлар

Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.