Шунингдек қаранг
"Икки чўққи" фигураси энг тушунарли бўлган бурилиш модели ҳисобланади. "Икки чўққи" қаршилик кўрсатиш даражасига бевосита яқинликда шаклланади ва бозорда нарх икки марта кетма-кет қаршилик кўрсатиш чизиғини ёриб ўтаолмаётганлиги ҳолатини пайдо бўлгани ҳақида сигнал беради.
"Икки чўққи" фигураси энг тушунарли бўлган бурилиш модели ҳисобланади. "Икки чўққи" қаршилик кўрсатиш даражасига бевосита яқинликда шаклланади ва бозорда нарх икки марта кетма-кет қаршилик кўрсатиш чизиғини ёриб ўтаолмаётганлиги ҳолатини пайдо бўлгани ҳақида сигнал беради. Қуйида "Икки чўққи" тузилишининг расми келтирилган:
Расмда иккинчи чўққи биринчисидан бир қанча юқорида бўлиши, қаршилик кўрсатиш даражаси ёриб ўтилмай қолиши ва нархнинг албатта бурилишига яхши сигнал эканлигига эътибор қаратиш керак. Позицияга кириш иккинчи чўққида ёки бўйин чизиғи даражасида амалга оширилади.
Келинг расм ёрдамида воқеаларнинг келуси ривожини кўриб чиқамиз:
Пасаювчи нархнинг амплитудаси, қоида тариқасида, бизнинг икки чўққилик фигурамизнинг баландлигига тенг. Тажрибали трейдерлар ўхшаш фигураларни айтарли даражада кучли трендлардан сўнг излашни тавсия этадилар. Кучсиз, масалан ён томонга ҳаракатланувчи бозорда ўхшаш фигуралар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бундан ташқари, анъанавий тарзда бунда фигураларни 1 соатлик ва ундан катта таймфреймлардан қарайдилар.