Шунингдек қаранг
Скальпингли Форекс-стратегия "Кунига 20 пункт" трейдерларга ҳар куни 20 пунктдан, яъни ойига камида 400 пункт ишлаб топишга имкон беради.
Мазкур стратегияга мувофиқ савдо қилиш учун танлаб олинадиган валюта жуфтлиги кун ичида фаол ҳаракатда бўлиши керак, шунингдек максимал даражада волатил бўлиши керак. Энг маъқул валюта жуфтликлари бўлиб GBP/USD ва USD/CAD ҳисобланади. Савдони 12.30 GMT дан эрта бошламаслик керак (Америка сессиясининг волатил ҳаракатлари муносабати билан) шу билан бирга мазкур кунга аҳамиятли иқтисодий янгиликлар назарда тутилмаган бўлиши лозим. Агар улар ўринли бўлиб қолса, у ҳолда улар чиқиб бўлгандан сўнг бозорга кириш лозим.
Трейдерга 30 минутли интервални танлаш, савдо терминалида ўртача чизиқли Momentum 5 ва сирпанувчи ўртача 20 SMA стандарт индикаторини ўрнатиш тавсия этилади.
Кейинчалик ҳарид қилиш мақсадида бозорга кириш тўғрисида 20 SMA даражадан юқори турувчи берк шам ва ўртача даражадан юқорида жойлашган Momentum индикатори далолат беради.
Нарх сирпанувчи ўртачадан пастроққа тушганда ва Momentum индикатори ўрта даражадан пастроқда жойлашганда сотишга битимни очиш керак. Агар битим очилгандан сўнг нарх 20 SMA чизиғини кесиб ўтишга тайёр бўлса, у ҳолда савдо позициясини ёпиш керак.
Стоп-лосс ва тейк-профит даражалари 20 пунктли позицияда ўрнатилади. Интервал унча катта бўлмагани учун трейлинг-стопдан (1 пунктдан) ёки нарх 10 пунктдан ўтгандан сўнг ордерни нолга стандарт ҳолатда ўтказиш керак.
"Кунига 20 пункт" стратегиясини яратувчилари агар юқорида тавсифланган тавсияларнинг ҳар бирига амал қилингандагина фойдали бўлади деб тасдиқлайдилар.