empty
 
 

Интернет ва алоқа воситаларининг доимий равишда ривожланиши туфайли Форексда интернет орқали савдо қилувчи трейдерлар учун ахборот борган сари кўпроқ фойдаланиш учун қулай бўлади. Шунинг учун кўпчилик трейдерлар инвесторлар сингари кўпинча энг янги ахборот, таҳлилий шарҳлар ва бошқа ахборотлар чиқишини кузатиб бориб, фойдани олишга ўз имкониятларини оширишни тахмин қилишади. Лекин бу бутунлай бундай эмас.

Янгиликларга катта аҳамият бериш жуда кўп молиявий йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Нима учун шундай бўлади? Бу масалани синчиклаб кўриб чиқмасдан туриб унинг ҳақиқий сабабини аниқлаш жуда қийин. Шунинг учун янада муфассал таҳлил ўтказамиз:

Деярли ҳар бир энди иш бошлаган трейдерга савдода янгиликларни қўллаш албатта фойда келтиради деб ўйлайди, аммо бундай фикр хато фикрдир.

Янгиликларда уларнинг таъсирида бозорда юз берадиган ўзгаришлар тўла даражада акс этади деб ҳисобланади. Бироқ, одатда бу фикр ҳеч нарса билан мустаҳкамланмаган, валютанинг унга таъсири эса кўпчилик ҳолларда кутилаётгандан жуда кучли фарқ қилади.

Албатта, талаб ва таклиф бўйича асосий қоидалар бозор учун сезиларсиз ўтмайди, шу билан бирга уларнинг ҳаракатида мантиқ йўқ.

Валюта жуфтлиги борадиган йўлни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин: "талаб ва таклифбўйича бош тамойиллар + инвесторнинг психологияси = бозорнинг ҳаракати". Инвесторларга келсак, у ҳолда бу ерда белгилаб берувчи омил уларнинг (мазкур ҳолда булар остида трейдерлар тушунилади) янгиликларнинг муҳимлигини эмас, балки улардан таъсирланиши ҳисобланади.

Янгиликларнинг аҳамиятини пасайтирувчи бош сабаб бозорнинг ўзи ҳисобланади. Шу сабабга кўра янгиликлар билан савдо қилиш амалда ҳақиқатдан узоқ бўлиб қолмоқда. Хусусан, у ёки бу янгилик қачон чиқиши тўғрисида ва у бозорга қанадй таъсир кўрсатиши мумкинлигини олдиндан билиб, инвесторлар у эълон қилингунча ҳаракат қила бошлашади. Ва шунинг учун ҳам янгилик чиққанда бозорнинг ундан таъсирланиши зўрға сезиларли бўлади ёки умуман бўлмайди, чунки ҳаммаси нарх билан ҳисобга олинадию. Шунингдек, одамларнинг хусусияти тўғрисида ҳам ёддан чиқармаслик керак бўлиб, у чиқаётган янгиликларнинг бутун муҳимлигинининг ҳақиқий манзарасини кўрсатади.

Янгиликлар вақтида савдога таъсир кўрсатувчи яна бир сабаб - савдодаги муҳим бир моментни - интизомни бузувчи инсон ҳиссиётларидир. Жумладан таҳлил ҳам хар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Очиқ битимларни ёпиш мақсадга мувофиқ бўладиган вазиятларда трейдер бу ишни қилмайди, чунки таҳлилчиларнинг хабарларига кўра тез орада катта ҳаракат бўлишини ваъда қилишади.

Шу билан бирга, янгиликларни бутунлай менсимаслик ҳам тўғри бўлмайди. Бозор максимумлари кўпинча янгиликлардан сўнг оптимистик башоратлар билан пайдо бўлиши, минимумлар эса, аксинча, ҳеч нимани ваъда қилмайдиган янгиликлардан сўнг пайдо бўлиши ҳаммага маълум ҳолат ҳисобланади.

Якун ясаймиз. Катта маблағга эга бўлмаган, асосий жуфтликлар билан савдо қилувчи трейдерларга янгиликлар билан савдо қилишдан фойдаланмаслик, унинг ўрнига савдонинг интизомли тизимидан фойдаланиш тўғри қарор бўлади. Бунинг сабаби барча янгиликларни тизим ҳисобга олади. Улар шунингдек ҳар қандай саводли савдо тизимининг мажбурий қисми ҳисобланган техник таҳлилга ҳам киради.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.