Шунингдек қаранг
Ишимоку индикатори (ёки Ишимоку Кинко Хайо – яп.: балансга бир онда нигоҳ ташлаш), ўзида бир қатор бошқа индикаторларни ва нарх ҳаракатини башорат қилишга турли хил ёндашувларни бирлаштирувчи индикатор, у бозор трендини, қўллаб-қувватлаш даражаларини ва қаршиликни аниқлаш учун ва сотиб олиш ҳамда сотишнинг сигналларини яратиш учун мўлжалланган. Индикатор Япониянинг Nikkei фонд индексининг ҳафталик ва кунлик графиклари ҳаракатини башорат қилиш учун таҳлилчи Гиочи Хисода (тахаллуси Санджин Ишимоку) томонидан аввалги асрнинг 30-йилларида ишлаб чиқилган эди.
Tenkan-sen (бурилиш чизиғи; тўнтарилиш чизиғи), нархнинг биринчи вақт оралиғи ичидаги ўртача қийматни кўрсатиб, у бу вақт ичидаги максимум ва минимум йиғиндисини иккига бўлиш билан аниқланади. У қисқа муддатли жорий тенденциянинг йўналишини кўрсатади.
Kijun-sen (асосий чизиқ; стандарт чизиғи), кўк ранг билан белгиланган, иккинчи вақт оралиғи ичидаги нархнинг ўртача қийматини кўрсатади, у бозор ҳаракатининг кўрсаткичи тарзида фойдаланилади. Агар чизиқ юқори томон ҳаракатланса, у ҳолда бозор буқаники, агар пастга томон ҳаракатланса - айиқники.
Senkou A (олдинга томон сакраб борувчи чизиқ) - олдинга томон иккинчи интервали катталигига силжитилган аввалги икки чизиқ орасидаги масофанинг ўртасини кўрасатади.
Senkou B (олдинга томон сакраб борувчи чизиқ) - олдинга томон иккинчи вақт оралиғи катталигига силжитилган учинчи вақт оралиғи ичидаги нархнинг ўртача қийматини кўрсатади.
Kumo (булут) – иккита илгарилаб кетувчи чизиқ орасидаги штрихланган соҳа. Агар нарх шу чизиқлар орасида жойлашган бўлса, у ҳолда бозор трендсиз деб ҳисобланади ва булутнинг четлари қўллаб-қувватлашни ва қаршилик кўрсатишни ҳосил қилади. Агар нарх булутнинг устида турган бўлса, у ҳолда унинг юқори чизиғи биринчи қўллаб-қувватлашни ҳосил қилади, иккинчиси эса - иккинчи қўллаб-қувватлаш ҳосил қилади. Агар нарх булут остида жойлашган бўлса, у ҳолда пастки чизиқ биринчи қаршиликни ҳосил қилади, юқоридагиси эса иккинчи қаршиликни ҳосил қилади.
Chinkou Span (кечикувчи чизиқ) - орқага иккинчи вақт оралиғи катталигига силжитилган ёпилиш нархлари графиги. Агар Chinkou Span чизиғи нарх графигини пастдан юқорига томон кесиб ўтса, бу харид қилиш учун сигнал бўлади. Агар юқоридан пастга қараб кесиб ўтса - сотиш учун сигнал бўлади.
Tenkan-sen, Kijun-sen ва Senkou чизиқлари биргаликда фойдаланганда MACD индикаторининг аналоги ҳисобланади. Ўз навбатида Chinkou Span MetaTrader4 савдо платформасининг стандарт Momentum индикатори билан бир хил.
Графикларни ясаш учун муаллиф юқорида тавсифлаб ўтилган чизиқларнинг - 9, 26, 52, 26 қийматларини кетма-кет бериб боришни маслаҳат беради. Айнан ана шу маълумотлар Япониянинг фонд бозорида ҳафталик савдо учун энг яхши тарзда тўғри келади. Маълумотлар бошқа таймфреймлар ва бозорлар учун мақбулдир.
Индикаторнинг сигналлари
Tenkan ва Kijunнинг пастдан юқорига қараб кесишиши харид қилиш учун битимнинг очилиши тўғрисида сигнал беради, юқоридан пастга қараб кесишиш эса - сотишга битимнинг очилиши тўғрисида сигнал беради.
Senkou A ва Senkou Bнинг пастдан юқорига томон кесишиши харид қилишга, юқоридан пастга томон кесишиши - сотишга сигнал беради.
Нарх графиги ва Ишимоку индикатори чизиқларининг пастдан юқорига томон кесишиши харид қилиш учун қулай пайт келгани тўғрисида, юқоридан пастга томон кесишиши эса сотишу учун қулай фурсат келгани тўғрисида сигнал беради.
Chikou чизиғининг нарх графигини пастдан юқорига томон кесиб ўтиши харид қилишга, юқоридан пастга қараб кесиб ўтиши сотиш учун сигнал бўлади.