Шунингдек қаранг
Momentum индикатори – энг оддий тренд индикатори ҳисобланади, техник таҳлилга тегишли бўлади.
Momentum индикатори туфайли молиявий восита нархининг маълум бир вақт оралиғида ўзгариши катталигини аниқлаш мумкин.
Моментум индикаторидан қўйидаги тарзда фойдаланиш мумкин:
Сирпанувчи ўртача қийматларнинг яқинлашиши/узоқлашиши (Moving Average Convergence/Divergence MACD) техник индикаторига ўхшаш ҳолда тенденция кетидан борувчи осциллятор сифатида. Бу ҳолда, агар Momentum индикатори чўкишни ҳосил қилиб, кўтарила бошласа, сотиб олиш учун сигнал вужудга келади; агар индикатор чўққига етиб, пастга томон бурилса, у ҳолда сотиш учун сигнал берилади. Моментум индикаторининг бурилиш пайтларини янада аниқроқ белгилаш учун унинг қисқа Сирпанувчи ўртача қийматидан фойдаланиш мумкин.
Momentum индикаторининг энг юқори ёки энг қуйи қийматлари жорий тенденциянинг давом этишини назарда тутади. Хусусан, агар индикатор энг юқори қийматга етса ва кейин пастга томон бурилса, у ҳолда нархларнинг янада кўтарилишини кутиш мумкин. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам нархлар индикатор сигналини тасдиқламагунча позицияларни очиш (ёки ёпиш)га шошилишмаслик керак.
Илгарилаб кетувчи индикатор сифатида. Бу усул кўтарилувчи тенденциянинг якуний фазаси одатда нархларнинг жуда тез кўтарилиши билан кузатилиши (чунки ҳамма унинг давом этишига ишонада), "айиқ" бозорининг охири эса уларнинг кескин тушиб кетиши билан (чунки ҳамма бозордан чиқишга интилади) кузатилиши тўғрисидаги тахминга асосланган. Кўпинча айнан шу ҳолат юз беради, аммо бу ниҳоятда кенг умумлаштиришдир.
Бозорнинг чўққига яқинлашиши Momentum индикаторининг кескин сакраши билан бирга кузатилади. Кейин нархлар кўтарилишда давом этганда ёки горизонтал ҳаракатланганда у пастга туша бошлайди. Ўхшашлик бўйича бозор асосида Моментум-индикатор кескин пастга тушади, кейин эса нархлаг кўтарила бошлагундан анча аввал юқорига томон бурилади. Иккала ҳолда ҳам Momentum индикатори ва нархлар ўртасида фарқ пайдо бўлади.
Ҳисоблаш
Индикатор Momentum индикатори бугунги нархни n давр ортдаги нархга нисбати сифатида аниқланади:
MOMENTUM = CLOSE(i)/CLOSE(i-N)*100
Бу ерда:
CLOSE(i) – жорий барнинг ёпилиш нархи;
CLOSE(i-N) – n бар ортдаги нархнинг ёпилиши.