empty
 
 

Awesome Oscillator - AO: тавсифи, созланиши ва қўлланиши

Билл Вилльямснинг Ажойиб Осциллятори Техник Индикатори (Awesome Oscillator, AO) — бу (H+L)/2 барларнинг ўрта нуқталари бўйича қурилиб, (H+L)/2 барларнинг марказий нуқталари бўйича қурилган 5 даврли оддий сирпанувчи ўртачадан айрилган 34 даврли оддий сирпанувчи ўртачадир. У бизга бозордаги ҳаракатланувчи кучда жорий вақт оралиғида нималар юз бераётгани тўғрисида аниқ маълумот беради.

Харид қилиш учун сигналлар

Ликопча (Блюдце)

Бу харид қилиш учун ягнона сигнал бўлиб, у гистограмма нол чизиғидан юқорига жойлаштирилганда юзага келади. Қуйидагиларни ёдда тутиш зарур:

"Ликопча" сигнали гисторграмма йўналишини пастга томон тушувчидан юқорига кўтарилувчига ўзгартирганда вужудга келади. Иккинчи устун биринчисидан пастроқ ва қизил рангга бўялган. Учинчи устун иккинчисидан юқори ва у зангори рангда.

Ёдингизда бўлсин, харид қилиш учун "Ликопча" сигналидан фойдаланганда Awesome Oscillatorининг барча устунлари юқорида жойлашган бўлиши керак.

Нол чизиғини кесиб ўтиш

Гистограмма манфий қийматлардан мусбат қийматларга ўтганда харид қилишга сигнал пайдо бўлади. Бунда:

Бунда:

бундай сигнал пайдо бўлиши учун фақат иккита устун зарур

биринчи устун нол чизиғидан пастда бўлиши, иккинчи устун нол чизиғини кесиб ўтиши керак (манфий қийматдан мусбат қийматга ўтиш)

харид қилишга ва соишга сигналнинг бир вақтда бўлиши мумкин эмас.

Икки чўққи

Бу гистограмманинг қиймати нол чизиғидан пастга ўтганда ҳосил бўлиши мумкин бўлган, харид қилиш учун ягона сигналдир.

Бу ерда қуйидагиларни ёдда тутиш зарур:

Сизда нол чизиғидан пастда жойлашган, пастга йўналган чўққи (энг паст минимум) бўлиб, унинг кетидан аввалги чўққидан юқори бўлоан пастга қараган (абсолют қиймати бўйича кичик бўлган манфий сон, шнинг учун у нол чизиғига яқин жойлашади) пастга йўналган бошқа чўққи келади;

гистограмма икки чўққи орасида нол чизиғидан пастроқда жойлашган бўлиши керак. Агар гистограмма нол чизиғини чўққилар орасида кесиб ўтса, бу ҳолда харид қилиш учун сигнал амал қилмайди. Бироқ "Нол чизиғини кесиб ўтиш" харид қилишга сигнални ҳосил қилади;

гистограмманинг ҳар бир янги чўқиси аввалги чўққисидан юқорироқ бўлиши керак (нол чизиғига яқинроқ турган, модули бўйича кичик бўлган манфий сон);

агар қўшимча, янада юқорироқ чўққи (нол чизиғига яқинроқ бўлган) шаклланаётган бўлса ва гистограмма нол чизиғини кесиб ўтмаган бўлса, у ҳолда харид қилишга қўшимча сигнал ҳосил бўлади.

Сотиш учун сигналлар

Сотиш учун Awesome Oscillator сигналлари харид қилиш сигналлари билан бир хил. "Ликопча" сигнали тескари ўгирилган ва нолда пастда жойлашган. "Нол чизиғини кесиб ўтиш" камайи бориш бўйича кечади - биринчи устун нолдан юқорида, иккинчиси пастда "Икки чўққи" эса нол чизиғидан юқорида ва у ҳам тўнкарилган.

Ҳисоблаш

Awesome Oscillato гистограммаси - бу (H+L)/2 барларнинг марказий қийматлари бўйича қурилган, (H+L)/2 марказий нуқталари бўйича 5 даврли оддий сирпанувчи ўртачадан айрилган 34 даврли оддий сирпанучи ўртачадир.

MEDIAN PRICE = (HIGH+LOW)/2

AO = SMA(MEDIAN PRICE, 5)-SMA(MEDIAN PRICE, 34)

Бу ерда:

MEDIAN PRICE — медиан нарх;
HIGH — барнинг максимал нархи;
LOW — барнинг минимал нархи;
SMA — оддий сирпанувчи ўртача.

   Индикаторлар рўйхатига қайтиш   
Индикаторлар рўйхатига қайтиш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.