Шунингдек қаранг
Стоп-лосс (инглиз тилидан таржима қилинганда "йўқотишларни тўхтатиш" маъносини англатади) - бу кенг тарқалган буйруқ бўлиб, унинг асосий вазифаси бозор трейдернинг фойдасига ҳаракатланмаганда бўладиган йўқотишларни чеклашдан иборат.
Стоп-лосс фақат очиқ позицияларда қўйилади. Вазият трейдер учун зарар келтирадиган томонга қараб ривожланаётганда ва нарх стоп-лосс даражасига етганда битим автоматик равишда ёпилади. Шундай қилиб, стоп-лосс буйруғи ёрдамида трейдер ўзининг зарарларини назорат қилиш имкониятига эга бўлади ва позициялар ноқулай ҳолатларда ўз катталигининг жуда бўлмаганда бир қисмини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади.
Агар трейдер стоп-лоссни ўрнатмаса, у ҳолда зарарлар суммаси депозит суммасига етганда унинг позицияси брокер томонидан ёпилади.
Стоп-лоссларнинг учта асосий тури мавжуд: қайд қилинган стоплар, сирпанувчи стоплар ва комбинацияланган стоплар.
Қайд қилинган стоп-лосслар позицияларни очишда қўйилади, ва битим ёпилгунча ўзгартирилмайди. Сирпанувчи стоп-лосслар, аксинча, нарх ҳаракати йўналишига боғлиқ ҳолда доимий равишда ўрнини ўзгартириб туради. Сирпанувчи стоплар бошқача тарзда трейлинг-стоплар деб аталиб, у трейдер томонидан берилган параметрларга мўлжал олиб, ҳам дастаки, ҳам автоматик равишда силжитиш функциясини бажаришлари мумкин.
Ҳозирги вақтда трейдерлар ўртасида стоп-лоссларнинг зарурлиги мавзусида жонли тортишувлар олиб борилмоқда. Баъзилар стоп-лосслар савдонинг мажбурий шарти бўлиши керак деб, ўз нуқтаи-назарларини стопларнинг барча маблағларни йўқотишдан сақлаб қолиш имкониятларини дали қилиб келтиришади. Ахир агар нарх башорат қилинганга қарама-қарши томонга жадл ҳаракатланса, у ҳолда ўз вақтида ёпилмаган битим албатта катта зарарга олиб келади. Бироқ стоп-лоссга қарши турувчилар у фақат зарарларгина чеклаб қолмай, балки фойдани ҳам чеклайди деб таъкидлашади. Нарх ҳаракатини кўпинча олдиндан билиб бўлмаслиги ва парадоксаллиги учун у трейдернинг тахминларига мувофиқ,лекин даврий сакрашлар билан келиши мумкин бўлиб, бунда белгиланган стоп-лосс чизиғига "тегиб" ўтиши мумкин. Бундай ҳолатда, бу вақтда битимни муваффақиятли якунланиши имконияти бўлиши мавжудлигига қарамай позиция минус билан ёпилиб қолади.
Одатда, стоп-лоссдан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида олинган трейдернинг шахсий стратегиясига асосланган. Бу ҳолат йўқотишларга чеклашлар қўйиш зарурлигига нисбатан атайин бир қийматли фикр мавжуд эмаслигидан далолат беради.