empty
 
 

Форекс бозори иштирокчилари валюта курсларига таъсири ва ўзининг фаоллиги бўйича икки гуруҳга бўлинади: маркет-мейкерлар (market makers) ва маркет-юзерлар (market users).


Маркет-мейкерлар тушунчаси жаҳон бозорининг умумий ҳажмида ўз операцияларининг анча катта улуши ҳисобига валюта курсининг жорий даражасини билгилаб берадиган йирик банклар ва молиявий ташкилотларни англатади. Маркет-мейкерлар доимий равишда турли хил савдо воисталарининг курсларини назорат қилади, ҳамда улар бу воситалар бўйича битимларга ҳам киришади. Маркет-мейкерлар - бу харид қилишга ёки сотишга буюртма бериб, маълум бир воситаларнинг ликвидлигини таъминлайди. Маркет-мейкерлар - бу йирик халқаро банклар ва молия институтлари бўлиб, улар ҳар куни савдо воситаларини харид қилишга ва сотишга миллиард ва ўнлаб миллиард долларлик валюта операцияларини бажаришади. Маълум бир бозор учун ўз Маркет-мейкерлари мавжуд. Худди шундай ҳар бир Форекс брокерда котировкаларидан фойдаланиш учун ўз Маркет-мейкери ёки Маркет-мейкерлари бор, улар ўз навбатида котировкаларни ўз мижозларига таклиф қиладилар. Дунёдаги йирик Маркет-мейкерлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: Deutsche Bank, Mizuho Bank, Barclays Bank, PBS, Citi Bank, Chase Manhattan Bank, Union Bank of Switzerland. Мазкур ташкилот Маркет-мейкер бўлиби ҳисобланадими ёки йўқми эканини аниқлаш учун банкнинг ўлчамини эмас, балки унинг умумий бозор операцияларидаги улушини, унинг нархларини белгилаб, бозорга таъсир кўрсатишини ҳисобга олиш керак.


Аввал айтиб ўтилганидек, аниқ бир бозор учун ўзининг Маркет-мейкери бўлиши мумкин. USD/CHF савдо воситаси бозори учун асосий Маркет-мейкер бўлиб Credit Suisse Bank ва Union Bank of Switzerland ҳисобланади. Таркибига Осиё валюталари кирадиган савдо воситалари бозори учун энг йирик Маркет-мейкер вазифасини Standard Chartered Bank бажаради. Рублли воситаларга келсак, бу ерда энг йирик Маркет-мейкер сифатида Халқаро Москва банки, Онэксимбанк иштирок этади. Шундай Маркет-мейкер сифатида РФнинг Марказий банки ҳам ишитирок этиши мумкин, чунки у агар рубль курси белгиланган валюта коридори даражасидан ташқарига чиқса, турли хил валюта интервенцияларини ўтказиб, валюталарнинг рубль билан курсини белгилашда энг фаол иштирокчи бўлиб ҳисобланади.


Маркет-мейкерлар курснинг жорий даражсини бир-бири билан, шунингдек бозорнинг иштирокчилари бўлиб ҳисобланган унча йирик бўлмаган банклар билан операциялар ўтказиш йўли билан белгилайди. Айнан Маркет-мейкерлар курсни майда банклар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар учун белгилайди. Шундай қилиб, бу иштирокчиларни тавсифловчи яна битта тушунча - Маркет-юзер тушунчаси.


Маркет-юзерлар – бу ўз операциялари учун Маркет-мейкерлар белгилаб берадиган курсдан фойдаланадиган молия ташкилотлари, брокерлик компаниялари, кичик банклар ва жисмоний шахслардир. Маркет-юзерлар уларнинг бозордаги операцияларининг умумий ҳажми анча катта бўлса ҳам, аммо улардан ҳар бирининг улуши арзимаган, улар бозорда фаол ўйинчилар бўлиб ҳисобланмайди. Майда Маркет-юзерларнинг ролини Маркет-мейкерлар етказиб берадиган котировкаларни қабул қилишдан ёки қабул қилмасликдан иборат. Шундай қилиб, Маркет-мейкерлар - нархни котировка (make price) қилади, Маркет-юзерлар эса нархни (take price) олади.


Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.