Шунингдек қаранг
Форекс бозори (ингл. Forex market, ёки FX-market) — валюталарни банклараро алмаштириш бозоридир. Форекс атамасидан барча валюта операцияларини йиғиндисини белгилаш учун эмас, балки валюталарни ўзаро алмаштиришни белгилаш учун фойдаланиш қабул қилинган. Форекс бозоридаги операциялар савдо, спекулятив, хеджирлаш, тартибга солиш операциялари бўлиши мумкин.
Интернетнинг жуда тез суръатларда ривожланиши муносабати билан Форекс бозори истаган ёшдаги ҳар бир кишига ҳақиқий вақтдаги валюта бозори курсларида савдони бошлаш имкониятини беради. Интернетга кириш имконига ва Форекс бозорида савдо операцияларини бажариш учун савдо платформасига эга бўлиш етарли.
1971 йилнинг август ойида АҚШ президенти Ричард Никсон долларнинг олтинга эркин конвертация қилинишидан воз кечди. Шундан сўнг 1971 йилнинг декабрида Вашингтонда Смитсонов келишуви яратилган бўлиб, унда валюталар курсининг АҚШ долларига нисбатан курсининг ўзгариши 1% ўрнига 4,5% га тенг ўзгаришларга русхат этилган эди (АҚШ доллари кирмайдиган валюта жуфтликлари учун эса 9% гача ўзгариши). Бу барқарор валюта курслари тизимини барбод қилди. Юз берган ўзгаришлар мақсади олтин нархига янада либерал сиёсатга келтирилар эди. Агар аввал олтин стандарти амал қилгани туфайли валюталар курси барқарор бўлган бўлса, у ҳолда ана шундай амаллардан сўнг олтиннинг ўзгарувчи курси валюталар ўртасидаги алмашув курсларининг ўзгаришлари муқаррар бўлишига олиб келди. Бу фаолиятнинг нисбатан янги соҳасини - валюта савдосини юзага келтирди, алмашув курси валютанинг фақат олтин эквивалентига эмас, балки унга бозорнинг талаблари/таклифига ҳам боғлиқ бўла бошлади. 1976 йилнинг январида Кингстон шаҳрида МВФга аъзо-мамлакатлар министрларининг мажлисида халқаро валюта тизимининг тузилиши тўғрисида янги келишув қабул қилинган бўлиб, у МВФ уставига тузатишлар кўринишини олди. Кўлаб мамлакатлар миллий валютларни доллар ёки олтинга боғлаб қўйишдан воз кечдилар. Бироқ фақат 1978 йилда МВФ бундай раддиятга рухсат берди. Шу пайтдан бошлаб, эркин ўзгарувчи курслар валюталар алмашувининг асосий усули бўлиб қолди.
Янги валюта тизимида пулларнинг харид қилиш қобилиятини аниқлашнинг тамойилидан уларнинг олтин эквиваленти қиймати асосида рад этиш мутлақо юз берди. Мазкур келишув аъзо-мамлакатларнинг пуллари расмий олтин қийматига эга бўлмай қўйди. Алмашув эркин валюта бозорида эркин нархлар бўйича амалга оширила бошлади.
Аниқ маълумотлар йўқ, чунки бу биржадан ташқари бозор, шунингдек мажбурий рўйхатга олиш ва битимлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш ҳам йўқ. 2005—2006 йилда Форекс бозорида кунлик айланма турли хил баҳолашларга кўра 2 дан 4 трлн. АҚШ долларигача ўзгарди. Бу ҳажмнинг бир қисмини маржинал савдо таъминлайди, бундай шароитда битим иштирокчиларининг ҳақиқий пул маблағларидан анча ортиқ бўлган суммага битимлар тузишга рухста этилади. Битимларнинг хусусияти ва мақсадларига боғлиқ бўлмаган ҳолда катта кунлик айланма Форекс бозорида юқори ликвидликнинг кафолати бўлиб ҳисобланади.
Форекс бозори фойда олиш воситаси тарзида:
Интернетда Форекс бозорида ишлаб пул топиш тўғрисида жуда кўп реклама топиш мумкин, лекин мазкур иш-ёлланма иш эмас ва келишилган иш ҳақига эга эмас. Фақат Сиз ва Форекс бозори бор ва Сизнинг фойдангиз ва зарар кўришингиз айнан сизнинг ҳаракатларингизга боғлиқ. Бу ўзининг старт капитали ва муқаррар хатарлари бўлган бизнесдир.
Форекс бозорида маржинал савдо фойданинг бир тури сифатида, бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга: бошлиқлар ва қўлостида бўйсунадиганлар йўқ; қўп миқдорда старт капитали талаб этилмайди; янги усуллар ёки малакаларни доимий равишда ўзлаштиришни талаб этмайди; йўқотишлар ҳавфи юқори бўлиши билан жуда катта имкониятларга эга фойда мавжуд. Бу хусусиятлар маржинал савдони унча кўп бўлмаган старт капитали билан биржа савдосини бошлаш учун жозибали қилади.
Бозор билан ўқув демо-ҳисоб-варақлари орқали танишиш етарли. Бунинг учун Сизни қизиқтираётган брокерни танлаб олишингиз ва демо-ҳисоб-варағингиз керак. Ҳар қандай бизнесда фойда ва зарар кўриш имконияти бўлади. Сизнинг фойдангиз зарарингиздан кўп бўлиши учун Сиз Форекс бозорини ва унинг барча нозик томонларини яхшилаб ўрганиб олиш керак. Сиз яхши мўлжал оладиган бўлсангиз ва Форекс бозорининг қиодаларига амал қилсангиз, шундагина Сиз омадли трейдер бўласиз.