empty
 
 

Халқаро валюта бозори бир валютани сотиб олиш ва айни пайтда бошқасини сотиш тамойилига асосланган. Бозорнинг ҳар кунги айланмаси тахминан 3 триллион АҚШ долларини ташкил этади. Брокерлар ва дилинг марказлари воситасида деярли истаган жаҳон валютаси билан савдо қилиш мумкин.

Мазкур мақолада энг машҳур валюта жуфтлиги – EUR/USD кўриб чиқилади. Евро - доллар валюта жуфтлиги 2002 йилнинг 1 январида пайдо бўлди. EUR ва USD ўртасидаги дастлабки нисбат 1.1750 эди.

2009 йилда статистикага кўра барча кундузги операцияларнинг 36%и евро-доллар валюта жуфтлиги билан амалга оширилишидан далолат беради. Шу кунгача EUR/USD жуфтлиги ҳалқаро Форекс бозорида энг кўп савдо қилинадиган ва эҳтиёж кўп бўлган валюта ҳисобланади. Евро-доллар жуфтлигига қизиқишни - фақат валюта спекуляциларининг профессионалларигина эмас, балки трейдингда янги иш бошлаганлар ҳам намоён қиладилар. Бу бозордаги энг фаол жуфтликлардан бири бўлиб, у унча катта бўлмаган валотиллик билан фарқ қилиб, бунинг ҳисобига Форекс бозорида турлича иш тажрибасига эга бўлган трейдерларни жалб қилади. Евро-доллар жуфтлигининг ҳаракатлари текис, лекин савдо қилиш куни давомида юқори даражадаги фаолликни кузатиш мумкин бўлиб, бунинг ҳисобига кунлик ва қисқа муддатли трейдерлар катта фойда олишади.

Евро-доллар валюта жуфтлиги билан савдо қилувчи трейдерлар АҚШ ва Европа Иттифоқидаги иқтисодий воқеалардан доим хабардор бўлишлари керак. Трейдер бозорга кирар экан нархнинг жорий қийматини баҳолаши, трендни чизиши ва савдонинг қисқа муддатли даврида тарихий даражаларни топиши керак.

Форекс бозоридаги ҳар бир валюта жуфтлиги ўзининг ажралиб турувчи хусусиятларига эга ва турли омилларнинг таъсирига берилади. Трейдерлар бу хусусиятларни тушунишлари ва буларга эътибор берган ҳолда савдо қилишлари керак.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.